Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«إِنَّهُ قَدْ نَزَلَ تَحْرِيمُ الْخَمْرِ, وَهِيَ مِنْ خَمْسَةِ أَشْيَاءَ: الْعِنَبِ وَالتَّمْرِ وَالْحِنْطَةِ وَالشَّعِيرِ وَالْعَسَلِ وَالْخَمْرُ مَا خَامَرَ الْعَقْلَ»
«Ароқни ҳаром қилувчи оят нозил бўлган. У беш нарсадир: узум, хурмо, буғдой, арпа ва асал. Ақлни ўраб олган нарса ароқдир». Умар р.а. бу гапи билан «Моида» сурасидаги оятда келган ароқдан мақсад узумдан олинган хамрнинг ўзигина бўлмай, бошқа нарсалардан олинганларига ҳам тааллуқлидир, деб огоҳлантиряптилар. Анас р.а.нинг ҳадиси ҳам шунга тўғри келади. Бухорий Мусаддаддан, у Муътамардан, у отасидан, у Анас р.а.дан ривоят қилади:


«قَالَ: كُنْتُ قَائِمًا عَلَى الْحَيِّ أَسْقِيهِمْ عُمُومَتِي - وَأَنَا أَصْغَرُهُمُ - الْفَضِيخَ فَقِيلَ حُرِّمَتِ الْخَمْرُ, فَقَالُوا أَكْفِئْهَا فَكَفَأْتُهَا قُلْتُ لِأَنَسٍ مَا شَرَابُهُمْ؟ قَالَ: رُطَبٌ وَبُسْرٌ, فَقَالَ أَبُو بَكْرِ بْنُ أَنَسٍ, وَكَانَتْ خَمْرَهُمْ فَلَمْ يُنْكِرْ أَنَسٌ»
«Маҳаллада туриб ўзим кичиги бўлганим учун амакиларимга хурмо шарбатидан қуйиб бераётган эдим. Ароқ ҳаром қилинган, деган гап бўлиб қолди. Менга, шаробни ағдариб ташла, дейишган эди, мен уни ағдариб ташладим». Ровий Анас р.а.дан, у қандай шароб эди, деб сўраганида, ҳўл ва қуруқ хурмо шароби эди, деб жавоб берди. Абу Бакр ибн Анас, ўша уларнинг ароғи бўлган, шунинг учун ҳам Анас инкор қилмаган, дейди. Шундан кўриниб турибдики, саҳобалар ҳар бир маст қиладиган ичимликни ароқ деб тушунганлар. Абу Салама ибн Абдурраҳмоннинг хабар беришича, Оиша y айтадиларки, Пайғамбар с.а.в.дан асалдан тайёрланган шароб хусусида сўраганларида, (у Яман аҳлининг ичимлиги эди) у киши:


«كُلُّ شَرَابٍ أَسْكَرَ فَهُوَ حَرَامٌ»
«Ҳар бир маст қилувчи ичимлик ҳаромдир», деб жавоб берганлар. Нўъмон ибн Баширдан ривоят қилинишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«إِنَّ مِنَ الْحِنْطَةِ خَمْرًا وَمِنَ الشَّعِيرِ خَمْرًا وَمِنَ التَّمْرِ خَمْرًا وَمِنَ الزَّبِيبِ خَمْرًا وَمِنَ الْعَسَلِ خَمْرًا»

 

51-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222